Лойиҳа ҳақида маълумот

Маъмурий ислоҳотнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлат ва муниципал хизматларидан фойдаланиш амалиётлари ва қоидалари мавжуд, улар барча олувчилар, шу жумладан мигрантларнинг ушбу хизматларни тақдим этувчи ижроия ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари билан ўзаро муносабатидаги муаммоларини камайтириши мумкин.

Энди давлат ва муниципал хизматлардан турли усуллар билан, камроқ вақт ва молиявий харажатлар билан, тушунарли ва ошкора қоидаларга асосан ҳамда мижозлар учун кўпроқ қулайлик билан фойдаланиш мумкин.

Мигрантлар турли сабабларга кўра: Россия Федерациясида ва мигрантлар келган давлатларда мавжуд бўлган маъмурий амалиётнинг фарқи; Россия «бюрократик» тилини мураккаб қабул қилиши туфайли, ва умуман хизматлардан фойдаланиш қоидалари тўғрисида ва шу соҳадаги янгиликлар тўғрисида маълумотга эга эмаслиги учун янги, осонроқ бўлган амалиётлар ва қоидаларни ўзлаштириши анча қийин бўлади. Бир томондан, шу янгиликлар мигрантлар учун тушунарли эмас. Бошқа томондан, улар давлат ва муниципал хизматларини кўрсатиш амалиётига ва қоидаларига ишончсизлик билан қарайди, уларнинг ёнида бир қадамлик масофада ушбу амалиёт ва қоидалардан қандай фойдаланиш  кераклигини тушунтириши ва ёрдам бериши мумкин бўлган маслаҳатчиси йўқ.

Мигрантлар хизматлардан фойдаланиш, уларни тақдим этувчи органларнинг қарорлари ва ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш янги амалиётлари ва амалларидан фойдаланмайди, шунинг ҳисобига улар ҳокимият билан ўзаро муносабатларда уларнинг ҳуқуқларига риоя қилиниши ва ҳимоя қилини ши борасида заиф бўлиб қоладилар.

«Замонавий давлатсаводли мигрант» лойиҳасининг мақсади мигрантларнинг янги амалиётлар ва қоидаларни ўзлаштириши ҳисобига мигрантлар давлат ва муниципал хизматларидан фойдаланиш имконини кенгайтириш, уларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоялашда салоҳиятини кучайтириш, давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг фаолиятини мигрантлар учун кўпроқ даражада самарали, яқин, ошкора қилишдан иборат.

Лойиҳанинг доирасида диаспораларнинг вакиллари ва шу диаспораларга йўналтирилган жамоат ташкилотларининг вакилларидан иборат бўлган катта маслаҳатчилар-консультантлар гуруҳи таълим ўтмоқда.

Таълим давомида катта маслаҳатчилар-консультантлар хизматлардан фойдаланиш давомида ҳокимият органлари билан ўзаро муносабат усуллари, улардан фойдаланиш механизмлари, хизматлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари, ҳокимият органларининг ҳаракатлари/ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш механизмлари ҳақида ва ҳоказо билимларни олади. Таълим натижасида диаспораларнинг вакилларидан иборат бўлган катта маслаҳатчилар-консультантлар гуруҳи пайдо бўлади, улар олинган билим ва тажрибаларни бериши, ва ўз диаспораларининг вакилларига ҳам рус тилида, ҳам мигрантларнинг она тилида маслаҳат бериши мумкин.

Ушбу Интернет-сайтда бўлган  услубий ва ахборот материаллари мигрантларга максимал қулай усулда давлат ва муниципал хизматларидан фойдаланишга ёрдам бериши мумкин.

Лойиҳани амалга оширишда РФ Президентининг 18.09.2013 йилдаги № 348-рп-сонлит фармойишига мувофиқ грант сифатида ажратилган давлат кўмагининг маблағлари ишлатилади.


© Фонд "Центр гражданского анализа и независимых исследований"

При реализации проекта используются средства государственной поддержки, выделенные в качестве гранта в соответствии с распоряжением Президента РФ от 18.09.2013 № 348-рп, и на основании конкурса, проведенного Движением «Гражданское достоинство»

2014 - 2024