Россия Федерациясида давлат ва муниципал хизматлар нима

Ижтимоий нафақаларни тўлаш, автомобилни рўйхатдан ўтказиш, СТИР ни расмийлаштириш – буларнинг ҳаммаси Россияда оммавий ҳокимият органлари аҳолига кўрсатадиган хизматлардир.

Хизматларга оммавий ҳокимият органлари РФ фуқаролари, чет эл фуқаролари, ташкилот бўлмаган шахслар ва ташкилотларга нисбатан бажариши лозим бўлган, ва олувчилар ундан фойдаланитшга ҳақли бўлган амалда ҳар қандай ҳаракатларини киритиш мумкин.

Оммавий ҳокимият органлари кўрсатадиган хизматларнинг икки тури бўлиши мумкин – давлат ва муниципал.

Давлат хизматларига федерал ижроия ҳокимият органлари ва Россия Федерацияси субъектининг давлат ижроия ҳокимият органлари кўрсатадиган хизматлар киради. Муниципал хизматларни эса маҳаллий  ўз-ўзини бошқариш органлари маҳаллий аҳамиятдаги масалаларни ҳал этиш бўйича тақдим этади.

Давлат ва муниципал хизмати инсон давлат ҳокимияти органларига ёки маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига ариза берганда бошланади.


© Фонд "Центр гражданского анализа и независимых исследований"

При реализации проекта используются средства государственной поддержки, выделенные в качестве гранта в соответствии с распоряжением Президента РФ от 18.09.2013 № 348-рп, и на основании конкурса, проведенного Движением «Гражданское достоинство»

2014 - 2024