Маъмурий регламент

Ҳар бир давлат ёки муниципал хизмат учун ўз маъмурий регламенти ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши керак. Маъмурий регламент – бу давлат ёки муниципал хизматини тақдим этиш тартибини ва стандартини белгилайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатдир.

Маъмурий регламент хизматдан фойдаланишда асосий ёрдамчидир:

  • у ҳокимият органлари билан ўзаро муносабат қоидаларини тушунарли қилади (фуқаро қаерга ва қандай мурожаат қилиши мумкинлигини, нимани ва қандай қилиб олиши мумкинлигини тушунтиради);
  • амалдорларга ўз ихтиёрига кўра иш тутишига имкон бермайди;
  • хизматдан фойдаланувчига маъмурий регламент меъёрларига риоя қилишни талаб қилиш ва бу талабларнинг бажарилмаслиги устидан юқори турувчи ҳокимият органларига ёки судга шикоят қилиши имконини беради.

Маъмурий регламентда ҳар бир хизмат ушбу хизматларни кўрсатадиган давлат ёки муниципал хизматчилар амалга ошириши лозим бўлган ҳаракатлар кетма-кетлиги ва уларни бажариш тартиби шаклида таъриф қилинади. Лекин хизматдан фойдаланувчининг нуқтаи назаридан энг муҳим ва ахборот берувчи бўлими «Давлат ёки муниципал хизматини тақдим этиш стандарти».

Маъмурий регламентда аризачи қуйидагилар ҳақида ахборотни топиши мумкин:

  • ким хизматдан фойдаланиш учун мурожаат қилишга ҳақли (масалан, аризачи албатта РФ фуқароси бўлиши керакми, ёки Пермь ўлкасида яшайдиганларнинг барчаси хизматдан фойдаланиши мумкинми);
  • хизматдан фойдаланишнинг қандай усуллари бор (албатта идорага шахсан келиш керакми, ёки давлат ва муниципал хизматлар портали орқали мурожаат қилиш мумкинми);
  • кўп вазифали хизматлар тақдим этиш марказига (МФЦ) мурожаат қилиб, хизматдан фойдаланиш мумкинми;
  • хизматдан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг рўйхати қандай (маъмурий регламентда бўлган рўйхат – маъмурий регламентда санаб ўтилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади);
  • аризачига қанча вақтдан кейин хизматнинг натижаси берилиши лозим (хизматни бажариш муддати);
  • қайси асосларга кўра давлат ёки муниципал хизматни тақдим этиш рад этилиши мумкин (уларнинг рўйхати тўлиқ ҳисобланади).

Бундан ташқари, маъмурий регламентда хизматдан фойдаланиш учун қаерга мурожаат қилиш лозим, сифатсиз хизматдан фойдаланиш ёки хизматни тақдим этишни рад этиш устидан қандай қилиб ва кимга шикоят қилиш мумкин бўлган идораларнинг манзилларини ва алоқаларини топиш мумкин. Маъмурий регламентнинг иловасида давлат ёки муниципал хизматни тақдим этиш блок-схемаси келтирилган – у хизматни тақдим этишнинг схематик шаклда тасвирланган асосий амалларини ўз ичига олади.

Маъмурий регламентни қаерда топиш мумкин:

  1. Хизматни тақдим этувчи идоранинг расмий сайтида.
  2. Пермь ўлкасининг давлат ва муниципал хизматлари порталида http://gosuslugi.permkrai.ru/ ёки на Едином портале давлат хизматларини http://www.gosuslugi.ru/.
  3. энг яқин кутубхонанинг Ҳуқуқий ахборот марказида, у ерда бўлган ҳуқуқий тизимдан фойдаланиш (масалан, Пермь шаҳрида Ленин кўчаси, 70-уй манзилида жойлашган Горький номидаги кутубхонага мурожаат қилиш мумкин)
  4. «Российская газета» сайтида (федерал ҳокимият органлари учун)

© Фонд "Центр гражданского анализа и независимых исследований"

При реализации проекта используются средства государственной поддержки, выделенные в качестве гранта в соответствии с распоряжением Президента РФ от 18.09.2013 № 348-рп, и на основании конкурса, проведенного Движением «Гражданское достоинство»

2014 - 2024