Идоралараро ва/ёки даражалараро ўзаро муносабат тизими.
Хизматдан фойдаланиш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни учта гуруҳга бўлиш мумкин:
2012 йилнинг 1 июлидан давлат хизматлар ва муниципал хизматларни тақдим этувчи органларнинг тасарруфида бўлган ҳужжатларни ва маълумотни аризачидан талаб қилишни тақиқлаш кучга кирди. Бошқача айтганда, ҳозирги пайтда тақдим этиш зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати камайди – ундан давлат ҳокимияти органларида ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларида мавжуд бўлган ҳужжатлар олиб ташланди. Бу ҳужжатларни хизматни тақдим этувчи орган идоралараро ва даражалараро ўзаро муносабат тизими орқали мустақил сўраб олиши лозим.
Идоралараро ўзаро муносабат тизими доирасида нималар кўпроқ сўралади:
Бу қоидадан муҳим истисно мавжуд. Аризачи «шахсий сақлаш» ҳужжатлари деб аталадиган ҳужжатларни ўзи тақдим этиши лозим. Буларнинг ичида Россия Федерацияси фуқароси, чет эл фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан яшаш гувоҳномаси ва қочоқнинг гувоҳномаси, фуқаролик ҳолатларининг далолатномаларини давлат қайд этиш гувоҳномалари, яшаш жойига кўра ёки мавжуд бўлган жойига кўра рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, ва ҳоказолар бор.
«шахсий сақлаш» ҳужжатларининг рўйхати 27.07.2010 йилдаги N 210-ФЗ «Давлат ва муниципал хизматларини тақдим этишни ташкил этиш тўғрисида» Федерал қонуннинг 7-моддаси, 6-қисмида санаб ўтилган ва мутлақо тўлиқдир. Ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиб чиқиш мумкин.
Шахсий сақлаш ҳужжатларидан ташқари, аризачи хизматдан фойдаланиш учун мурожаат қилишдан аввал олиниши талаб этиладиган ҳужжатларни ўзи тақдим этиши керак. Масалан, улар: ер участкасининг чегарасини белгилаш ҳақида ҳужжатлар, тиббий муассасаларниг хулосалари ва маълумотлари, турли лабораторияларнинг хулосалари, нотариал ҳаракатлар ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Бу ҳужжатлар, одатда, давлат ҳокимияти органларида ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларида мавжуд бўлмайди ва улар учун ҳақ тўлаш керак бўлади. Зарурий ва мажбурий ҳужжатларнинг рўйхати минтақавий даражадаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат билан, ва ҳар бир муниципалитет учун тасдиқланади. Бу рўйхат мутлақо тўлиқдир.
Давлат ҳокимияти органи ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органи «шахсий сақлаш» ҳужжатларидан ва хизматдан фойдаланиш учун мурожаат қилиш учун зарурий ва мажбурий ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни аризачидан талаб қилишга ҳақли эмас.