Шикоят қилиш ҳуқуқи

Аризачи давлат ёки муниципал хизматидан фойдаланиш пайтида унинг ҳуқуқлари бузилган, деб ҳисоблаган ҳолда, у бунинг учун судга мурожаат қилмаган ҳолда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши мумкин. Бунинг учун аризачи давлат ёки муниципал хизматни тақдим этадиган органнинг раҳбари номига, ёки юқори турувчи органга ёзма шикоят билан мурожаат қилиши керак.

Ҳокимият органларига мурожаат қилиш юзасидан маслаҳатларни бу ерда топиш мумкин.

Шикоят қилиниши мумкин бўлган эҳтимолий бузилишлар:

  1. давлат ёки муниципал хизматидан фойдаланиш тўғрисида аризани рўйхатдан ўтказиш муддатининг бузилиши;
  2. давлат ёки муниципал хизматини тақдим этиш муддатининг бузилиши;
  3. давлат ёки муниципал хизматини тақдим этиш учун кўзда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш;
  4. тақдим этилиши давлат ёки муниципал хизматини тақдим этиш учун кўзда тутилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш;
  5. давлат ёки муниципал хизматини тақдим этишни ноқонуний рад этиш;
  6. давлат ёки муниципал хизматини тақдим этиш учун кўзда тутилмаган тўловни талаб қилиш;
  7. давлат ёки муниципал хизматини тақдим этиш натижасида берилган ҳужжатларда хатоларни ва нотўғри ёзувларни тузатишни рад этиш, ёки бундай тузатишларнинг белгиланган муддатининг бузилиши.

Шикоятни ҳам ёзма шаклида, ҳам электрон шаклида бериш мумкин.

Шикоят ўн беш иш куни давомида кўриб чиқилиши лозим. Ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш ёки йўл қўйилган хатолар ва нотўғри ёзувларни тузатишни рад этиш устидан шикоят қилган ҳолда (ёки бундай тузатишларнинг белгиланган муддатининг бузилиши устидан шикоят қилган ҳолда) – беш иш куни давомида кўриб чиқилади.

Шикоятни кўриб чиқиш натижасида аризачига уни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ёзма асосланган жавоб берилади. Асосланган жавобнинг маъноси шуки, унда нафақат бузилиш ҳолатлари бўлган ёки йўқлиги тўғрисида ахборот, балки қабул қилинган қарорнинг важлари, исботлари ва изоҳлари бўлиши лозим.

Амалиёт далолат беришича, давлат ва муниципал хизматларини тақдим этиш соҳасидаги кўпгина бузилишлар судгача ҳал этилиши мумкин. Кўпинча суддан ташқари шикоят қилиш аризачига судга мурожаат қилишга нрисбатан ўз ҳуқуқларини анча тезроқ ва осонроқ ҳимоя қилиш имконини беради, ва аризачига юридик консультация олиш (унинг учун кўп ҳолларда ҳақ тўлаш керак), даъво аризасини тузиш, давлат божини тўлаш каби харажатларни тўламаслик имконини беради.

Лекин судгача (суддан ташқари) шикоят қилиш имкони борлиги аризачининг ҳуқуқлари бузилган ҳолда унинг прокуратурага ёки судга муриожаат қилиш ҳуқуқини чекламайди.

Россия Федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги Кодекси давлат ёки муниципал хизматларини тақдим этиш соҳасидаги бузилишларнинг кенг кўлами бўйича мансабдор шахслар учун индивидуал жарима шаклидаги маъмурий жавобгарликни белгилайди. Агар аризачи унинг ҳуқуқлари бузилган, деб ҳисобласа, у шунингдек прокуратурага ариза ёзиши мумкин. Прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишни қўзғатиш ваколатларига эга. Агар иш қўзғатилган бўлса, у мировой судга юборилади, суд жарима солиниши ҳақида қарор чиқариши мумкин.

Давлат ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг турларини ва маъмурий жариманинг миқдорларини бу ерда топиш мумкин.

Прокуратурага давлат ва муниципал хизматларини тақдим этиш юзасидан белгиланган талабларни бажармаслик тўғрисида аризаларнинг тахминий талабларини бу ерда топиш мумкин.

Агар аризачи юқори турувчи органнинг шикоятни кўриб чиқиши ва/ёки прокуратуранинг жавобидан қониқмаган бўлса, ёки масалани суддан ташқари тартибда ҳал этишни истамаса, у тегишли ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин. Лекин буни унинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги ҳақида ўзига маълум бўлган кунидан бошлаб уч ой ичида қилишга улгуриши муҳим бўлади.


© Фонд "Центр гражданского анализа и независимых исследований"

При реализации проекта используются средства государственной поддержки, выделенные в качестве гранта в соответствии с распоряжением Президента РФ от 18.09.2013 № 348-рп, и на основании конкурса, проведенного Движением «Гражданское достоинство»

2014 - 2024