Ҳокимият органларига қандай мурожаат қилиш керак

Чет эл фуқаролари ҳокимият органларига мурожаат қилганда қандай ҳуқуқларига эга бўлади

«Чет эл фуқаролари Россия Федерациясида, федерал қонунда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, Россия Федерациясининг фуқаролари билан бир хил ҳуқуқлар ва мажбуриятларига эга бўлади».

25.07.2002 йилдаги 115-ФЗ-сонли “Россия Федерациясида чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида” Федерал қонуни
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Россия фуқаролари каби қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • ижроия ҳокимият органларига ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига, шунингдек давлат ва бюджет муассасаларига шахсий қабул қилиш учун ёки ёзма тарзда мурожаат қилиш;
  • қўшимча ҳужжатларни ва материалларни, шу жумладан электрон шаклда бўлганларни хам, талаб қилишни сўраб мурожаат қилиш;
  • ҳокимият органларининг қарорлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоятлар билан мурожаат қилиш;
  • мурожаатни кўриб чиқишнинг тўхтатилиши тўғрисида сўраш;
  • суднинг қарори бўйича ҳокимият органлари мурожаатни кўриб чиқишда ноқонуний ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида етказилган зарарлар қопланишини ва маънавий зарар қопланишини олиш.

Ҳокимият органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, мансабдор шахслар қуйидагиларни амалга оширишга мажбур:

  • аризачига унинг сўровига кўра мурожаатни кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш имкониятини бериш;
  • мурожаатни келиб тушган пайтидан бошлаб уч кун ичида рўйхатдан ўтказиш;
  • мурожаатни мажбурий тартибда кўриб чиқиш;
  • судлар, суриштирув органлари ва дастлабки тергов органларидан ташқари, бошқа ҳокимият органларида, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларида, керакли ҳужжатларни ва материалларни, шу жумладан электрон шаклда бўлганларни, сўраш;
  • мурожаатда қўйилган масалаларнинг моҳияти бўйича ёзма жавоб йўналтириш;
  • мурожаатларни электрон шаклида қабул қилиш, электрон мурожаатларга электрон почта манзили бўйича ёки мурожаатда кўрсатилган почта манзили бўйича ёзма шаклида жавоб бериш;
  • агар аризачи нотўғри манзил бўйича мурожаат қилган бўлса – мурожаатни унда қўйилган масалаларни ҳал қилиш учун ваколати бўлган органга жўнатиш ва аризачига мурожаат юборилганлиги ҳақида хабар бериш;
  • мурожаатда бўлган маълумотларни, шунингдек фуқаронинг шахсий ҳаётига тегишли бўлган маълумотларни ошкор қилишга йўл қўймаслик.

(02.05.2006 йилдаги 59-ФЗ-сонли “Россия Федерацияси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Федерал қонун)

Ҳокимият органларига мурожаатни қандай ёзиш керак

Сизга расман асослар бўйича рад этмасликлари учун ҳокимият органларига, ташкилотлар ва муассасаларга мурожаат қилишда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш лозим

 Ҳокимият органларига ёзма мурожаатда албатта қуйидагилар бўлиши лозим:

  • Сиз мурожаат қилган ҳокимият органининг ёки мансабдор шахснинг номи;
  • Аризачининг фамилияси, унинг алоқа қилиш маълумотлари (камида уй манзили);
  • Сана ва аризачининг имзоси

Мурожаат оддий хат билан ёки электрон почта орқали юборилиши мумкин. Электрон почта орқали мурожаат қилганда имзо мажбурий бўлмайди.
Мурожаат жавобсиз қолдирилиши мумкин, агар:

  • мурожаатни юборган аризачининг фамилияси кўрсатилмаган бўлса;
  • жавоб юборилиши лозим бўлган почта манзили кўрсатилмаган бўлса.

Ҳокимият органи мурожаатни кўриб чиқишни расмий асосларга кўра рад этиши мумкин, агар:

  • мурожаатда мансабдор шахснинг ҳаётига, соғлигига ва мулкига, шунингдек унинг оиласининг аъзоларига нисбатан таҳдидлар, уятсиз ёки ҳақоратловчи иборалар мавжуд бўлса;
  • ёзма мурожаатнинг матни ноаниқ ёзилган бўлса ва уни ўқиб бўлмаса;
  • давлат ёки бошқа турдаги (шахсий, касбий, хизмат) сирини ошкор этиш хавфи туфайли жавобни моҳиятига кўра бериш мумкин бўлмаса.

Бундай ҳолларда ҳокимият органи Сизнинг мурожаатингизни моҳиятига кўра кўриб чиқиш мумкин эмаслиги ҳақида ёзма хабар бериши ва бунинг сабабини кўрсатиши керак.

Ҳокимият органи, агар аризачи унга жавоби бериб бўлинган саволни яна берган ҳолда, мурожаатни кўриб чиқишни рад этиши ва кейинги хат-хабар юбориш тўхтатилиши ҳақида хабар бериши мумкин.

Мурожаатни тўғри расмийлаштириш

Мурожаатнинг матнида қуйидагиларни ёзиш шарт

  • Кимга – Ҳокимият органининг номи
  • Кимдан – Фамилияси, исми ва ота исми, почта манзили
  • Мурожаат охирида сана ва имзо

 Мурожаатнинг тузилиши

Кўпчилик мурожаатлар, одатда, қуйидаги тузилишда бўлади:

  1. муаммонинг моҳияти,
  2. қисқача керакли тушунтиришлар, аввалги ҳолатлар, тафсилотлар,
  3. муаммо юзасидан шахсий фикрингиз,
  4. важлар, қонунчилик меъёрларига асосланиш,
  5. амалдорга бўлган талабнинг моҳияти,
  6. иловалар,
  7. сана, имзо

Ахборот сўровлари, одатда, қисқароқ бўлади:

  1. мурожаат учун асослар,
  2. сўровнинг моҳияти

Мурожаатларни тузиш юзасидан маслаҳатлар

Имкони борича шахсий мурожаат қилинг, муайян мансабдор шахсга мурожаат қилганда унинг исми ва ота исмини кўрсатинг. Талаб қилганда кимлик олмошларидан фойдаланинг – “Сиздан сўрайман”. Хатнинг матнини анъанавий якуний одоб ибораси билан якунлаш тавсия этилади “Ҳурмат билан, …”.

Сизнинг мурожаатингизнинг моҳияти биринчи сатридан тушунарли бўлиши керак. Шунинг учун доимо асосий гапни бошида баён қилинг.

Ҳокимият органлари билан бўлган хат-ёзишмаларни, агар улар мавжуд бўлса, илова қилишни унутманг. Агар шикоят қуйи турувчи орган томонидан кўриб чиқилган бўлса ва Сиз унинг қарори устидан юқори турувчи органга шикоят қилсангиз, албатта шикоят қилинган жавобнинг нусхасини илова қилинг.

Агар Сиз мурожаатни шахсан бера олсангиз, албатта Сизнинг мурожаатингизни рўйхатдан ўтказишларини сўранг. Бунинг учун хатнинг нусхасини олинг ва нусханинг устида мурожаатнинг рўйхатдан ўтказилган санаси ва рақамини қўйишни илтимос қилинг

Қонунга кўра одатдаги ёки электрон почта орқали келган мурожаат, 3 кун давомида рўйхатдан ўтказилиши керак. Аризачи мурожаатни юборгандан кейин исталган пайтда ҳокимият органига (шахсан, телефон ёки электрон почта орқали) мурожаат қилиши ва унинг мурожаати қайси рақам билан рўйхатдан ўтказилганлигини, шунингдек кўриб чиқиш учун масъул ижрочининг фамилиясини ва телефон рақамини аниқлаши мумкин. У исталган пайтда ижрочига шахсан телефон қилишга ва муддати, натижаси ва важлари ҳақида қизиқиб сўрашга ҳақлидир.

Манзилига кўра мурожаатни амалдор тегишли ваколатли органга (мансабдор шахсга) 7 кун ичида мустақил ҳолда юбориши, Сизга эса тегишли хабарномани юбориши шарт.

Мурожаат рўйхатдан ўтказилган кунидан бошлаб 30 кун давомида кўриб чиқилади. Фавқулодда ҳолатларда кўриб чиқиш муддати кўпи билан 30 кунга узайтирилиши мумкин. Амалдор аризачини муддати узайтирилгани ҳақида хабардор этиши лозим.

Давлат ва муниципал хизматларнинг тақдим этилишига боғлиқ шикоятлар 15 иш куни давомида кўриб чиқилиши лозим. Ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш устидан, хатоларни тузатиш юзасидан шикоятлар 5 иш куни давомида кўриб чиқилиши керак.


© Фонд "Центр гражданского анализа и независимых исследований"

При реализации проекта используются средства государственной поддержки, выделенные в качестве гранта в соответствии с распоряжением Президента РФ от 18.09.2013 № 348-рп, и на основании конкурса, проведенного Движением «Гражданское достоинство»

2014 - 2024