Хизматдан фойдаланиш учун, аризачи қўйидагиларни тушуниши керак:
Россия қонунчилигида аризачиларни хабардор қилиш юзасидан қатъий талаблар бор.
27.07.2010 йилдаги 210-ФЗ-сонли “Давлат ва муниципал хизматларнинг тақдим этилишини ташкил қилиш тўғрисида” Федерал қонунига мувофиқ, аризачи (шу жумладан чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс) давлат ва муниципал хизматларнинг тақдим этилиши тартиби ҳақида тўлиқ, долзарб ва ҳаққоний ахборотни сўраш ва олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Хизмат (ҳужжатларнинг рўйхати, хизматнинг қиймати) ҳақида ахборотни нафақат шахсан қабулга кирганда, балки телефон ва электрон почта орқали олиш мумкин.
Ҳар бир идора ўзининг расмий сайтида ўз ваколатлари, кўрсатиладиган хизматлар ҳақида маълумотни, хизматларнинг Маъмурий регламентлари матнини, ишлаш жадвалини эълон қилиши лозим.
Агар Сиз давлат ёки муниципал хизматдан фойдалансангиз – ҳокимият органига мурожаат қилишдан аввал албатта Маъмурий регламент билан танишиб чиқинг. Регламентда хизмат ҳақидаги маълумотни тақдим этиш тартиби, хизматни кўрсатиш ва шикоятларни бериш тартиби, хизматнинг қиймати, уни кўрсатиш муддатлари батафсил баён этилган ва масъул шахслар кўрсатилган. Барча хизматлар учун Маъмурий регламентлар мавжуд, регламентларнинг матнлари ахборот стендларида, расмий сайтларда ва давлат ва муниципал хизматларнинг порталларида эълон қилинади.