Давлат ёки муниципал хизматларни тақдим этувчи органларнинг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, судга мурожаат қилмай туриб, шикоят қилиш мумкин.
Бунинг учун шикоятни тайёрлаш ва юбориш керак. Шикоятлар доимо юқори турувчи органга – яъни ҳуқуқларни бузувчи идора маъмурий жиҳатдан бўйсунадиган органга юборилади. Юқори турувчи ташкилотни аниқлаш қийин эмас – унинг ҳақидаги маълумот идоранинг Маъмурий регламентларида ва қабул қилиш жойларида ахборот стендларида бўлиши лозим.
Агар устидан шикоят қилинса
Судгача ҳал қилиш тартибида шикоят қилиш мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг рўйхати:
Сиз шикоятни бевосита идорага юборишингиз (оддий хат билан ёки электрон почта орқали), шунингдек уни идоранинг расмий сайти ёки давлат ва муниципал хизматларнинг Ягона портали www.gosuslugi.ru орқали беришингиз мумкин.
Шикоят ўн беш иш куни давомида кўриб чиқилади.
Ҳужжатларни қабул қилишни ёки йўл қўйилган хатоларни тузатишни рад этиш устидан шикоят қилинганда (ёки бундай тузатишларнинг белгиланган муддати бузилиши устидан шикоят қилинганда) – беш иш куни давомида кўриб чиқилади.
Қонунга мувофиқ шикоятни кўриб чиқадиган шахс, шикоятингизни Сиз устидан шикоят қилган органга кўриб чиқиш учун юборишга ҳақли эмас. Ушбу қоида, шу жумладан аризачиларни ҳимоя қилиш мақсадида киритилган. Ушбу тақиқлашни бузган амалдор Сизнинг аризангиз асосида РФ МЖКнинг 5.59 моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилиши ва 5 мингдан 10 минг рублгача бўлган жаримани тўлаши мумкин.